Академик С.М.Бахрамов номидаги
Ўзбекистон Республикаси "Анемия ва лейкемия" хайрия жамоат фонди
Меҳримиз Сиз учун!

Республика кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ташриф

25 Dekabr 2024

Ассалому алайкум, ҳурматли Фонд фаоллари!
Академик С.М.Бахрамов номидаги Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” ХЖФ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг янги йил арафасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни филиал директори в.в.б Г.Абдрахманова ва филиал шифокори Ж.Габбарова Республика кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Муассаса бош шифокори ўринбосари ҳамда ходимлари билан ҳамкорликда “Гематология” бўлимида даволанаётган бемор болаларга “Янги йил” совғалари тарқатилди.