Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф
26 Dekabr 2024
Академик С.М.Бахрамов номидаги Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” ХЖФ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг янги йил арафасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 26 декабрь куни филиал директори в.в.б Г.Абдрахманова ва филиал шифокори Ж.Габбарова Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Муассаса “Гематология” бўлими мудираси ҳамда ходимлари билан ҳамкорликда бўлимда даволанаётган беморларга “Янги йил” совғалари тарқатилди.









