Қурбон ҳайити билан табриклаймиз!
16 Iyun 2024
Ҳурматли гуруҳ аъзолари, фурсатдан фойдаланиб, Сизларни муборак Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз ҳамда ўзимизнинг чуқур ҳурматимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз!
Барчангизга Аллоҳ таолодан сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилаймиз. Файзли кунларда эзгу тилаклар билан қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар қилсин!
Ҳурмат билан Фонд Бошқарув раиси Ш.Шорахмедов