Сурхондарё вилояти филиалининг янги йил арафасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.
28 Dekabr 2024
Академик С.М.Бахрамов номидаги Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” ХЖФ Сурхондарё вилояти филиалининг янги йил арафасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 28 декабрь куни филиал директори Д.Джураева ва филиал шифокори Б.Худоёров, вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт маркази “Гематология” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда бўлимда даволанаётган беморларга “Янги йил” совғалари тарқатилди.










