Академик С.М.Бахрамов номидаги
Ўзбекистон Республикаси "Анемия ва лейкемия" хайрия жамоат фонди
Меҳримиз Сиз учун!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

01 Sentabr 2023

Академик С.М.Бахрамов номидаги Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” ХЖФ ташаббуси билан жорий йилнинг 30 август куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт Марказининг мажлислар хонасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” ХЖФ Бошқарув раиси Ш.Шорахмедов олиб борди.

Унда Фонд Васийлик кенгаши ва Бошқарув аъзолари, волонтёрлар, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт Маркази директори бошчилигида Марказ ишчи-ходимлари, Республика болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази раҳбарияти ва ходимлари иштирок этдилар.
Бундан ташқари, тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби А.Юнусов ҳамда бошқа идора-муассасаларнинг раҳбар ва ходимлари ташриф буюрди.
Тадбирда барча ходимлар байрам билан муборакбод этилиб, қатор фидойи ходимлар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Бундан ташқари, Фонд Васийлик кенгаши Баходир Бахрамов муаллифлигида Фонд таъсисчиси, ҳаммамиз учун қадрли бўлган устоз, академик Саиджалол Бахрамов ҳақида ёзилган “Шукурли ва шукуҳли ҳаёт” китоби тадбир иштирокчиларига тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” ХЖФ ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида, ушбу тадбир доирасида қатор ташкилотлар билан Меморандумлар имзолади. Хусусан:

  1. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
  2. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази.
  3. Республика қон қуйиш маркази.
  4. Ўзбекистон Республикаси Ибн Сино халқаро жамоат фонди.
  5. Ўзбекистон Республикаси ногирон гемофилия беморлари жамияти.
  6. “Экосан” халқаро хайрия жамоат фонди.
  7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси.

Ҳурматли Фонд фаоллари ва Филиал раҳбарлари, фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва барча ишчи-ходимларингизни яқинлашб келаётган энг улуғ байрам – Мустақиллик куни билан Фонд Таъсисчилари, Васийлик кенгаши ва Бошқарув аъзолари номидан чин дилдан самимий муборакбод этамиз.
Олиб бораётган машаққатли, лекин шарафли ва савобли ишларингизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Бугун Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида Узбекистон республикаси мустакиллигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир «Анемия ва лейкемия» хайрия жамоат фонди томонидан ташкиллаштирилган. Ижтимоий кўмакка мухтож беморларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Анемия ва лейкемия» хайрия жамоат фонди ташкил этилган бўлиб, 2023 йилда ушбу жамғармага хамкор хомийлар томонидан 347 миллион сўм миқдорда маблағ тушган. Шундан 120 миллионини РИГИАТМ марказида даволанаётган беморлар даволанишлари ва дори-дармонлари учун тақдим этилган.
Тақдирлаш маросими аввалида мехмонлар учун марказда кичик экскурсия ташкил этилиб, сохада олиб борилаётган ишлар, янгиликлар ва режалар билан яқиндан таништирилди.
Шундан сўнг жамғарма хамкорлари ва марказ фаол ходимларнинг мехнатлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек «Анемия ва лейкемия» фонди ва бир катор ташкилотлар ўртасида меморандумлар имзоланди, жумладан Гематология маркази билан ҳам.