Тошкент шаҳар 3-сонли болалар шифохонаси ҳамда Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ташриф
25 Dekabr 2024
Ассалому алайкум, ҳурматли Фонд фаоллари!
Академик С.М.Бахрамов номидаги Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” ХЖФнинг янги йил арафасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни Фонд Бошқарув раиси Ш.Шорахмедов бошчилигида Тошкент шаҳар 3-сонли болалар шифохонаси ҳамда Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ташриф буюрилди.
Муассаса бош шифокори ҳамда ходимлари билан ҳамкорликда у ерда даволанаётган беморларга янги йил совғалари тарқатилди.
Шунингдек, мазкур муассасадаги тиббиёт ходимлари Фонднинг рағбатлантирувчи совғалари билан тақдирландилар.







