Янги йил хайрия тадбири
Ассалому алайкум! Навбатдаги янги йил хайрия тадбири 28 декабрь куни Болалар гематология марказида ўтказилди. Унда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази, Республика қон қуйиш маркази, Республика ногирон гемофилия беморлари жамияти, “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати Наримон Мажидович Умаров, Фонд Васийлик кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, и.ф.д., академик Баходир Хамидович Умурзоқов, Фонднинг Васийлик кенгаши ва Бошқарув аъзолари, Марказларнинг ходимлари ва кўнгилли-волонтёрлар иштирок этди.
Тадбир доирасида марказда даволанаётган беморларга янги йил совғалари улашилиб, фидойи шифокор, ҳамшира, кичик тиббиёт ходимлари қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.













