ФИЛИАЛЛАР
Бугунги кунда фонднинг Устав вазифаларини амалга ошириш мақсадида республикамиз вилоятларида 12 та филиал фаолият олиб бормоқда.
Ўтган 2024 йили филиалларни ишини ўрганиш, уларга иш юритишда кўмак бериш мақсадида фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган ва Навоий вилоят филиалларига хизмат сафарлари амалга оширилди. Амалга оширилаётган ишлар кўлами таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар қабул қилинди. Ҳисобот даврида филиалларга қарийиб 15,0 млн.сўмлик хайрия ёрдамлари кўрсатилди.
Ҳудудий филиалларнинг эҳтиёжи ва таклифлари асосида имкон доирасида дори-дармон, тиббиёт маҳсулотлари ва бошқа кўринишдаги моддий ёрдамлар бериб борилиши давом этади. Шу билан бирга, филиаллар ҳам ўз ваколат доирасида ҳомийларни жалб этиш чораларини кўради.
МАҲАЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО МУНОСАБАТ
Фонд ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази, Республика қон қуйиш маркази, Болалар миллий тиббиёт маркази, Республика гемофилия жамияти, “Ибн Сино” халқаро фонди, “Экосан” ХХЖФ, ННТ миллий ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бош бошқармалари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида чет эллик компанияларнинг юртимиздаги ваколатхоналари вакиллари билан музокаралар ўтказилиб борилмоқда. Натижада, 2023 йили Abbot Laboratories GmBH компаниясидан 120,0 млн.сўм, ORVILLE SERVICES LLP компаниясидан 38 636 Евро (520,77 млн.сўм) хайрия маблағлари жалб этилган.
Abbot Laboratories GmBH компаниясининг маблағлари ҳисобидан Катталар гематология марказига 60,1 млн.сўмлик (Альбумин ва Филграстим), Болалар гематология марказига эса 60,5 млн.сўмлик (15 номдаги реагентлар) дори воситалари ва мураккаб диагностика реагентлари олиб берилган.
ORVILLE SERVICES LLP компаниясидан жалб этилган 38 636 Евро (520,77 млн.сўм) хайрия маблағи бошқа ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан 43 080 Евро (580,67 млн.сўм) га етказилиб, рентген ускунаси хариди учун сарфланди. Ушу ускуна ҳозир кунда Гематология марказига ўрнатилган.
Чет эллик ҳамкорлар билан беморларни даволаш, трансплантация масалалари, кадрлар малакасини ошириш, шунингдек фонд фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар муҳокамаси давом эттирилади.