Академик С.М.Бахрамов номидаги
Ўзбекистон Республикаси "Анемия ва лейкемия" хайрия жамоат фонди
Меҳримиз Сиз учун!

Жамғарманинг асосий вазифаси


  • Асосий
  • Жамғарманинг асосий вазифаси

Фонднинг асосий вазифаси: Қон касаллиги (анемия, лейкемия) билан хасталанган кам таъминланган оилалар ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий кўмак кўрсатиш, шу билан бирга, бошқа турдаги камдаромадли беморларга, ночор, ўзгалар ёрдамига муҳтож, уруш ногиронлари ва Чернобил АЭС фалокати асоратларини бартараф этишда қатнашганларга моддий, маънавий ва бошқа хайрия ёрдамларини амалга оширишдан иборат.
Хайрия ёрдам мутахассисларнинг бепул маслаҳатлари, ҳар хил турдаги тиббий ёрдам, малакали текширув, даволаниш ва реабилитацияларни тақдим этиш йуллари билан амалга оширилади. Шунингдек, жамоат манфаатларини кўзлаган ҳолда энг эҳтиёжманд аҳоли қатламларини хайрия ёрдам билан қамраб олиш кўзда тутилган.