Ҳамкорлик алоқалари давом этмоқда
2023 йил 26-28 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида “Aбу Aли ибн Сино ва Тамаддун” мавзусида анъанавий ХII Халқаро Ибн Сино ўқишлари – илмий-амалий конференция ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида қатор халқаро форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва тематик кўргазмалар ўтказилди. Унда 20 дан ортиқ давлатлардан 60 га яқин илмий мутахассислар иштирок этди.
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни академик С.М.Бахрамов номидаги Ўзбекистон Республикаси “Анемия ва лейкемия” ХЖФда ушбу тадбирга бағишланган давра суҳбати ташкил этилиб, унда Ибн Сино халқаро фонди Раиси Н.Махмудов, “Анемия ва лейкемия” ХЖФ Раиси Ш.Шорахмедов, шунингдек ушбу фондларнинг ходимлари иштирок этди.
Тадбир доирасида Н.Махмудов ўзаро дўстона ва самарали ҳамкорлик учун, шунингдек Ибн Сино фондини доимо қўллаб-қувватлаб келаётган “Анемия ва лейкемия” ХЖФга самимий миннатдорчилик билдирди.
Ҳурмат белгиси сифатида “Анемия ва лейкемия“ ХЖФга эсдалик совғалари топширилди.

