Академик С.М.Бахрамов номидаги
Ўзбекистон Республикаси "Анемия ва лейкемия" хайрия жамоат фонди
Меҳримиз Сиз учун!

Халкаро болаларни ҳимоя қилиш куни

07 Iyun 2021

Бугун Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий гематология марказига  Халкаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳайрия ёрдами кўрсатилди.

Тадбирни “Анемия ва лейкемия” ҳайрия жамоатчилик фонди томонидан ташкил этилган бўлиб, унда РИГИАТМ раҳбарияти томонидан  марказ директорини ўринбосарлари Маҳмудова Азиза Джумановна ва Исхаков Элдор Жасурович,  дорихона мудири Саида Туропова,  марказ болалар бўлимларидан вакиллар ҳамда “Анемия ва лейкемия” ХЖФ бошқарув раиси Шоджалил Қодирович Шарахмедов, раиснинг биринчи муовини Рўзиев Муҳтор Муқумжонович,  фонд волонтери Мансурова Фарида Ходжибековналар  қатнашдилар. Ҳайрия қилувчи “EUROASIA INSURANCE” ташкилотидан Ғофуржон Асамович Қаюмов ва бир қатор вакиллар қатнашдилар.

Тадбир давомида “EUROASIA INSURANCE” ташкилоти томонидан умумий ҳажми 14 776 800 сўмни ташкил этган бир маротабалик шприцлар ва болалар учун ўкув қуроллари ҳамда канцелярия моллари топширилди.

Фотогалерея